Se ha denunciado esta presentación.
Se está descargando tu SlideShare. ×

Буюк ипак йўли.pptx

Anuncio
Anuncio
Anuncio
Anuncio
Anuncio
Anuncio
Anuncio
Anuncio
Anuncio
Anuncio
Anuncio
Anuncio
Próximo SlideShare
Said  Ahmad_Taqdimot.pptx
Said Ahmad_Taqdimot.pptx
Cargando en…3
×

Eche un vistazo a continuación

1 de 10 Anuncio

Más Contenido Relacionado

Más de Bukhara State University (13)

Anuncio

Буюк ипак йўли.pptx

  1. 1. • Буюк ипак йўли ташкил топмасдан анча илгариёқ қадимги Шарқ ва Ўрта Осиё ҳудудларида ўзаро алмашинув йўллари мавжуд эди; • Бронза давридаги (мил.авв. III-II минг йилликлар) ана шундай йўллардан бири “Ложувард йўли” деб аталиб, унинг бир тармоғи Бадахшон, Бақтрия ва Марғиёна ҳудудларини Хоразм, Суғд, Марказий Қозоғистон ва Урал билан боғлаган; • Унинг яна бир тармоғи Бақтрия ва Марғиёнани Месопотамия билан боғлаган. Бу йўл Помир тоғларидан бошланиб, Эрон, Олд Осиё, Миср орқали ўтган; • Қадимги йўллардан яна бири, Эрон аҳмонийларининг йўли бўлиб, бу йўлнинг бир тармоғи мил.авв. VI-IV асрларда Кичик Осиё шаҳарларини ҳамда Ўрта Ер денгизи бўйидаги Эфес, Сарди шаҳарларини Эроннинг марказларидан бири Суза билан боғлаган бўлса, яна бир тармоғи Эрон, Бақтрия орқали Суғдиёна, Тошкент воҳаси ва Қозоғистон ҳудудларидан ўтиб Олтойгача борган. Тарихий адабиётларда бу йўл “Шох йўли” деб аталади; • Мил.авв. 138 йилда Хитой императори У-Ди Чжан Цянни Ўрта Осиё ерларига жўнатади. Элчи Чжан Цян (мил.авв. 138-126 йилларда) Хитойнинг хуннларга қарши кураши учун иттифоқчи излаб келган эди. • Мил.авв. II-I асрларга келиб Чжан Цян юрган йўлларда Хитойни Ўрта ва Ғарбий Осиё билан боғлайдиган карвон йўли пайдо бўлади. Бу йўл Буюк ипак йўли деб аталиб, умумий узунлиги 12.000 км дан иборат эди; • Буюк Ипак йўли мил.авв. II асрдадан милоднинг ХVI асрига қадар мавжуд бўлган.
  2. 2.  Буюк ипак йўлнинг дастлабки тармоғи Хитойдаги Сиань шаҳридан бошланиб, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё, Эрон, Месопотамия орқали Ўрта Ер денгизигача чўзилган;  Хитойнинг Анси шаҳрига келиб, Ипак йўли бир неча тармоқларга бўлиниб кетган. Хусусан бу тармоқ Анси-Хами-Қошғар орқали Қўқонга, ундан эса Тошкентга ўтган, Бу ердан Жиззах ва Самарқанд орқали Бухорога келган йўл Урганч орқали Гурьевга, у ердан Оқ Сарой орқали Қора денгиз бўйларига чиққан;  Яна бир тармоқ эса Дунхуан орқали Хўтанга, ундан Лохурга ўтиб кетган;  Бухорога келиб, бу тармоқ иккига бўлинган. Жанубий йўналиш Бухоро- Қарши-Термиз орқали Нишопурга ўтган ва Хирот орқали Ҳиндистонга ўтиб кетган. Нишопурдаги тармоқлардан бири Техрон-Казвин-Хамадон-Бағдод- Палмира йўналиши бўйлаб Ўрта Ер денгизи бўйидаги Тир шаҳрига чўзилган. Умуман олганда, Ипак йўлининг Жанубий тармоғи Ўзган орқали Ўшга ўтиб, Қува-Марғилон-Қўқон орқали Хўжанд, Самарқанд, Бухорога ўтган. Шимолий йўналиши эса Хазар хоқонлиги ва Булғор давлати орқали Киев Руси ва Европа мамлакатларига бориб, бу тармоқ VI асрдан бошлаб ривожлана бошлаган;  Ипак йўлининг асосий карвон йўлларидан ташқари ички савдо йўллари ҳам мавжуд эди.
  3. 3.  Буюк Ипак йўли мил.авв. II асрдан милоднинг ХVI асрига қадар мавжуд бўлган;  У Шарқ ва Ғарб халқларининг кенг миқёсдаги ўзаро маданий ва иқтисодий алоқалари воситаси ҳисобланган;  Халқларни бир-бирлари билан боғловчи ягона алоқа воситаси бўлган ва уларни яқинлаштирган;  У интеграцион жараёнларни тезлашишига таъсир кўрсатган;  Халқаро илмий ва маърифий алоқаларда муҳим рол ўйнаган;  У инсоният эришган муҳим ютуқларни бошқа ҳудудларга тарқалишида муҳим омил бўлиб хизмат қилган;  Шарқ ва Ғарб халқлари ўртасида кўприк вазифасини бажарган;  Умуминсоният тамаддуни тараққиётига муҳим ижобий таъсир кўрсатган.

×