1. тошкент давлат техника университети
профессор-ўқитувчилари, ёш олимлари ҳамда
иқтидорли талабаларининг илмий-техник
ишланмалари билан “v-viii инновацион ғоялар, технологиялар ва
ишланмалар республика ярмаркалари”даги
иштироки
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
2. Мамлакатимизда инновация фаолиятини фаол қўллаб-қувватлаш ва умуман миллий
инновация тизимини ривожлантириш, юқори самарали илмий ҳажмдор
технологияларни жорий этишнинг янги механизмларини яратиш, фан ва техниканинг
устувор йўналишларини илдам ривожлантиришни таъминлаш йўли билан илмий-
техник салоҳиятни кучайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб келинаётган ва фан ҳамда ишлаб чиқариш
ўртасидаги кооперацион алоқани таъминлашнинг амалий механизмига айланиб
улгурган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси
8 йилдирки, давлат, фан, ишлаб чиқариш ва бизнесни самарали бирлаштиришнинг
ажойиб имкониятини яратиб бермоқда ва ўзида инновация жараёни иштирокчиларини
қўллаб-қувватловчи ўзаро ҳаракатларнинг барча даражаларини муваффақиятли
мужассамлаштириб келмоқда.
Ярмарканинг асосий бош мақсади илмий ҳажмдор, юқори технологик ишлаб
чиқаришнинг ўсиши учун шарт-шароит яратиш, жумладан кичик инновацион
тадбиркорлик ва бизнеснинг барқарор ривожланиши, мамлакат иқтисодиётини
ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш учун шароитлар яратиш;
корхоналарнинг инновацион фаоллиги ошиши, юқори технологиялар миллий
бозорининг шаклланишига кўмаклашиш ҳисобланади.
Ярмаркада тақдим этилган инновацион ва илмий-техник лойиҳалар ва
ишланмаларнинг каттагина қисми импорт ўрнини босишни таъминлайдиган, энергия
жиҳатидан самарали ва ресурсларни тежайдиган янги материаллар, машиналар,
препаратлар ва илмий ҳажмдор маҳсулотларни экспорт қилишга йўналтирилган
технологияларга тааллуқлидир.
3. Ярмарканинг экспозиция қисми анъанавий тарзда стратегик устуворликларни акс
эттирадиган 5 та йўналиш бўйича такдим этилган:
1. Саноат
2. Қишлоқ хўжалиги
3. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика
4. Ахборот технологиялари.
5. Фан ва таълим
Республикамизда ўтказилиб келинаётган инновацион ярмаркаларда ТошДТУ
профессор-ўқитувчилари, ёш олимлари ва иқтидорли талабаларининг фаол қатнашиши
таъминланди. ТошДТУ жамоаси Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар
I-VIII Республика ярмаркаларида 300 дан ортиқ ишланмалари билан иштирок этиб, 5 млрд.
647 млн. сўм миқдордаги 120 дан ортиқ хўжалик шартномалари имзоланди.
I-VIII Республика ярмаркаларида тузилган хўжалик шартномларини бажариш натижасида
ТошДТУга 4 млрд. 800 млн. сўмдан зиёд маблағ келиб тушган. Ҳозирги вақтда 1 млрд. 850
млн сўм ҳажмдаги узоқ муддатли хўжалик шартномаларнинг илмий-тадқиқот ишлари
давом эттирилмоқда.